my.gov.uz — ёш оналар танлови!
Эгизакларимга ҳомиладорлигим осон ўтмаган. 3 яшар ўғлим жуда инжиқ, шўхлигидан уни эплаш бир ўзимга анча қийинчилик туғдирди. Ёш оиламиз, барча яқинларимиз Бухорода, турмуш ўртоғим кун бўйи ишда. Боламни боғчага бериш ҳақида айтсам ҳамма “ҳозир боғчага жойлаш қийин, у идорага борасан, бу идорага борасан“, деб ваҳима қилишарди.
Ўғлим шунақанги шўхки, уни етаклаб Давлат хизматлари марказига бориш мен учун ҳақиқий азоб эди. Яхшиям ўшанда интернетда my.gov.uz ҳақида кўриб қолдим, рўйхатдан ўтиб, “Болаларни давлат боғчасига жойлаштириш“ тугмасини босдим.
Уйдан чиқмай туриб, харитадан ўзимизга энг яқин 3 та боғчани танладим ва аризани жўнатдим. Бор-йўғи 10 дақиқада ишим ҳал бўлди! Ҳеч қаерга борганим йўқ, ҳеч кимга илтимос қилмадим. Ҳар ҳафта телефонимда навбатимиз келиб қолдими-йўқми онлайн кузатиб бордим. Шундан кейин ҳеч кимга қулоқ солмай, давлат идоралари билан боғлиқ нима юмушим бўлса my.gov.uzда шу хизмат бормикин деб текширадиган бўлдим.
Туғруқ таътилида бўлганим учун биринчи сафаргидек ишхонамдаги бугалтердан менга қанча “декрет пули" тайинланганини қайта-қайта сўраб, асабимни бузмадим, my.gov.uzнинг “Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини текшириш“ хизматига кирдим. Тизим шифохонадан берилган электрон “больничный“ варақам асосида менга қанча “декрет пули" ҳисоблангани ва жараён қайси босқичда эканини бир пасда кўрсатиб берди.
Ҳатто эгизакларимга гувоҳнома олиш, поликлиникага рўйхатга қўйиш ҳуллас ҳамма югур-югурларни турмуш ўртоғимни ҳам овора қилмасдан my.gov.uzнинг композит хизматлари орқали ўзим осонгина ҳал қилдим.
my.gov.uzдек ёрдамчимиз бор экан — биз ўзбек аёллари энди навбатларда вақт йўқотмаймиз, қимматли вақтимизни кўпроқ оиламизга бағишлаймиз!


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter