Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Анвар Намозов

Дунёда тасодиф йўқ, бу сўзларни ўқиётганингиз ҳам тасодиф эмас!

Пулларни қўлга киритишнинг 10 та қонуни

Пулларни қўлга киритишнинг 10 та қонуни

Омадсизликларга тайёр туринг.

Фото: «Xabar.uz»

Муваффақият формуласи

Алдадингизми – сизни ҳам алдашади. Ўғирладингизми – сизникини ҳам ўғрилайдилар. Шундай экан, бой бўлиш услубини танлаганда ўзингизга нисбатан ҳалол иш тутинг.

Кўпчиликни қизиқтирадиган мавзу – пул! Нимадир қилиш керак бўлса, дарҳол «соққаси» билан қизиқамиз. Кимдир лотереядан пул ютса ёхуд даромад кўрса, миқдори қанчалигини билгимиз келади. Янги ишга таклиф қилсалар, иш ҳақи қанчалигини албатта сўраймиз. Текинга мушук ҳам офтобга чиқмайди-да! Зеро, пуллар – сирли дунё. Бу дунёнинг ўз қонунияти бор. Фаровон яшашни истаган одам пулларнинг майда-чуйда қоидаларигача амал қилади...

Сиз ўзингизни қанчалик қадрласангиз, шунча миқдорга эга бўласиз. Фото: «Xabar.uz»

1.Ботиний онг даражасида ишониш қонуни.

Бизнинг бойлигимиз – ишонч ҳосил қилишимизнинг аниқ инъикосидир. Сиз ўзингизни қанчалик қадрласангиз, шунча миқдорга эга бўласиз. Минг долларлик иш ҳақига муносибман деб ишонсангиз, шу пулни оласиз. Агар беш минг доллар олишга лойиқман дея тўла-тўкис инонсангиз, беш мингга эга бўласиз. Мабодо иш берувчидан уч юз «бакс» олишга шубҳа қилсангиз, бу пул асло қўлингизга тегмайди. Ҳаммаси оддий: бойни камбағалдан даромаднинг миқдори эмас, ички ҳиссий қурилма ажратиб туради. Қандай хулоса чиқариш кераклиги аён: бадавлат бўлиш учун ўзингизга «изн» беринг.

  1. Кучли истак қонуни.

Моддий бойликка эга бўлиш учун жонингиз борича бутун вужудингиз билан ҳаракат қилинг, бу бош вазифа ҳисоблансин. Одам ўз мақсади йўлида нимаики бўлса қурбон қилиши лозим – турган гапки, саломатлик, шахсий муносабатлар ва виждондан ташқари. Бу – пуллар учун хоҳлаган ишни амалга ошириш керак дегани эмас албатта! Балки бой бўлиш муҳим даражадаги тизимга айланиши лозим. Биринчи ўринда ҳамиша, ҳамма вақт саломатлик, яқинлар билан муносабат ва кўнгил хотиржамлиги туради.

  1. Мақсаднинг аниқлиги қонуни.

Сизга қанча пул талаб қилинади ва уларни нималарга сарфламоқчисиз, шуни аниқ ҳисоблаб чиқинг. Машина олиш ниятингиз борми – у қандай автоулов, қанча туради ва нима учун керак? Уй харид қилмоқчи бўлсангиз – қай даражада, нархи ва ҳоказо. Чин ва хаёлий мақсадларни адаштириб юбормаётганингизга ишонч ҳосил қилинг, яъни маълум миқдорга эга бўлмай туриб ўзингизни дадил ёки жозибали ҳис этишдан умидвор бўлманг.

  1. Пухта ўйланган режа қонуни.

Мақсадга эришиш учун пухта ўйланган режа зарур, акс ҳолда орзу орзулигича қолиб, чўнтакдаги пул кўпаймайди. Вазифаларни қадамлаб амалга оширадиган стратегия тузиб чиқинг. Орзуга етиш учун ҳаётингизда нималарни ўзгартиришга тўғри келади? Янги иш топиш керакми? Эҳтимол бошқа касбни эгаллашга тўғри келар? Ёдингизда бўлсин: иш нафақат пуллар олиб келиши, балки мамнуният, ҳузур-ҳаловат бахш этиши ҳам шарт, акс ҳолда ҳеч қандай натижа чиқмайди.

  1. Махсус билимлар қонуни.

Сиз солиқ тизими, банк омонатлари ҳақида тасаввурга эга бўлмаган бирорта миллионерни учратганмисиз? Тўппа-тўғри, бундай бой одам йўқ, бўлмайди ҳам. Сармояни сақлаш ва кўпайтириш учун махсус билимларни эгаллаш ёки исталган вақтда малакали маслаҳатлар олиш имкони мавжуд бўлсин. Мақсадингизга етиш йўлида мувофиқ келувчи билим ва кўникмаларни эгаллашни дастуриламал қилиб олинг, бу жуда муҳим.

  1. Қатъийлик қонуни.

Энг кўп тарқалган хатолардан бири – қайсидир босқичда «тумшуқдан егач», қўлларимизни туширамиз ва ярим йўлда ишни ташлаймиз. Бу билан ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Омадсизликларга тайёр туринг. Унутманг: бу – муваффақият поғонаси, ўзлаштиришингиз керак бўлган сабоқлардир. Дарвоқе, биз аксар ҳолларда шундай хатога йўл қўямиз: муваффақиятсизликка учрагач, вазиятни таҳлил қилиб, қайси босқичда нотўғри иш тутганимиз ҳақида ўйлай бошлаймиз. Бу эса номақбул ёндашувдир – одам хатоларига эътибор қаратиб, ўзини айблайди, ўз-ўзига баҳони туширади. Ўз-ўзига баҳо бериш паст бўлганида эса кейинги уринишда ниманидир қабул қилиш оғир кечади. Бошқача иш тутишга уриниб кўринг: ҳаммаси тўғри қилинганига эътибор қаратинг ва кейинги сафар муваффақиятни кучайтиришга интилинг.

  1. Харажатларни назорат қилиш қонуни.

Нақадар мантиққа зид янграмасин, бироқ бойлик миқёси сизнинг қанча ишлаб топишингиз билан эмас, мавжуд давлатингиз ҳисобига яшашингиз билан аниқланади. Бу ўзингиз учун қизғанмаслигингизни англатади. Сарф-харажатни шундай йўлга қўясизки, даромаднинг маълум қисмини истакларингизни қондиришга ажратасиз, айни вақтда келажагингиз учун ишлайсиз.

  1. Ҳалоллик қонуни.

Бизнинг барча фикрларимиз ва хатти-ҳаракатларимиз бумеранг мисоли – улар ўзимизга қайтади. Алдадингизми – сизни ҳам алдашади. Ўғирладингизми – сизникини ҳам ўғирлайдилар. Шундай экан, бой бўлиш услубини танлаганда ўзингизга нисбатан ҳалол иш тутинг. Агар виждонсизлик қилсангиз, ўзингизни ҳурмат қилмай қўйишингизга юз фоиз ишонч ҳосил қилинг.

  1. Ишонч қонуни.

Муваффақиятсизликка учраш ҳақидаги қўрқув – сизни аслида ҳам «синиш» кутаётгани аниқ бўлган кафолатдир. Ўзингизга ишонинг. Худди муваффақиятсизликдан суғурталанган каби ҳаракат қилинг – ана шунда омад куттирмай сиз томонга ошиқади.

  1. Хайрия қонуни.

Биз фаровонликка одамлар, уларнинг ёрдами, қўллаб-қувватлаши туфайли эга бўламиз. Атрофдагилар энг камида сизни қадрлашади, интилишларингиз маҳсулини харид қилишади. Демак, сиз ҳам кўмаклашиш ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож кишилар билан ўзингизда борини бўлишишингиз керак. Даромадингизнинг ўн фоизини хайрия учун ажратинг – ана шунда ҳамёнингиз қаппаяверади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг