Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йил бўсағасида: «Kaspersky» қайси қурилмалар киберҳужумлар нишонига айланишини маълум қилди

2018 йил бўсағасида: «Kaspersky» қайси қурилмалар киберҳужумлар нишонига айланишини маълум қилди

«Kaspersky»: 2018 йилда ОАВ ҳамда ижтимоий медиаларга бузиб кириш ҳолатлари кўпайиши мумкин.

Фото: «Wikipedia»

«Касперский лабораторияси» замонавий технологиялар ҳамда интернетга уланган қурилмалар, хусусан, банкоматлар, автомобиллар, шунингдек, шахсий маълумотлар (ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, тиббий маълумотлар)га бўлган ҳужумлар сони  келгуси йилда ҳам давом этишини маълум қилди.

Рақамли жосуслик

Антивирус компанияси маълумотига кўра, улар ишончли, кўпқатламли киберҳимояга эга компанияларнинг ўзига эмас, балки улар фойдаланадиган машҳур дастурларга ҳужум қиладилар. Шахсий фойдаланувчилар эса 2018 йилда ҳам асосан «интернет жиҳозлари» — веб-камералар, роутерларга бўладиган ҳужумлардан кўпроқ жабр кўрадилар.

«Касперский лабораторияси» автомобиллар эгаларини смартфонларга уюштириладиган ҳужумлардан ҳам огоҳлантирмоқда. Бузғунчилар автомашинанинг бир неча функцияларини бажарадиган смартфонларни бузиб, унинг иловаларини манипулация қилиши мумкин.

Экспертлар, шунингдек, тиббиёт қурилмаларига кимберҳужумлар оқибатида уларда сақланадиган шахсий тиббий маълумотларига дахл этилишидан ҳам хавотирда.

«2018 йилда кутилаётган киберҳужумларнинг яна бири — банкоматлар», — дейилади компания хабарномасида. Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу банкоматларга мини-компютерлар ўрнатилиши оқибатида автоматик равишда қурилмага зарар етказилади — хакерлар пулларни ўғирлаши ёки карталар ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, 2018 йилда кибермайдонда кузатиладиган яна бир хатар — ОАВ ҳамда ижтимоий медиаларга бузиб кириш ҳолатлари кўпайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг