Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда 50 минг киши биргаликда йога машқларини бажарди

Ҳиндистонда 50 минг киши биргаликда йога машқларини бажарди

Фото:«Anadolu»

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди IV халқаро йога куни муносабати билан Ҳимолай тоғи этагида 50 минг киши билан биргаликда йога машқларини бажарди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

IV халқаро йога кунида Деҳрадун шаҳрига ташриф буюрган Моди қуёш чиққанидан сўнг тоғ этагида 50 минг киши билан биргаликда ўтказилган йога машқларида иштирок этди.

«Мен халқимиз анъаналари билан ғурурланаман. Йога узоқ умр кўриш гаровидир», – деган Нарендра Моди.

Ҳиндистон миқёсида ўн минглаб кишилар йога машқларида қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг