Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган йили 600 нафар талаба контракт пулини тўлолмагани учун ўқишдан кетган

Ўтган йили 600 нафар талаба контракт пулини тўлолмагани учун ўқишдан кетган

Фото: «Kun.uz»

Ҳар йили Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг маълум қисми турли сабабларга кўра ўқишдан четлаштирилади ёки ўқишни ташлашга мажбур бўлади. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида бу борадаги рақамлар эълон қилинди.

2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар бакалавр босқичи талабаларининг 8582 нафари олий таълим муассасасидан кетган, дейилади маълумотда. Улардан 2025 нафари ўзлаштиролмаслиги сабабли, 410 нафари касаллиги туфайли, 600 нафари контракт тўловини тўлолмагани учун, 2980 нафари ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчиргани боис ҳамда 2567 нафари бошқа сабабларга кўра ўқишдан кетган.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси олий таълим муассасаларида стипендия олувчи талабаларнинг рейтинг баллари бўйича тақсимотни ҳам маълум қилди. Олий таълим муассасаларидаги жами стипендия олувчиларнинг 18 минг 972 нафари максимал рейтинг балига эга бўлган талабалар (86-100 фоиз), 65 минг 123 нафари юқори рейтинг балига эга бўлган талабалар (71-85 фоиз), 189 минг 809 нафари ўрта рейтинг балига эга бўлган талабалар (55-70 фоиз)дир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг