Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда «Толибон» ҳужумига учраган вертолёт ҳалокатга учради

Афғонистонда «Толибон» ҳужумига учраган вертолёт ҳалокатга учради

Фото: «РИА Новости»

Афғонистон шимолида вертолётнинг қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Воқеа Фараҳ вилоятида содир бўлган. Вилоят ҳокими Хоки Сафед Муҳаммад Наврўзийнинг айтишича, «Толибон» жангариларининг ҳужуми сабабли вертолёт тезкор қўнишга мажбур бўлган ва аварияга учраган.

Вертолёт бортидаги барча – тўрт йўловчи ва учувчи ҳалок бўлган.

Вилоят ҳокимлиги вакили Носир Маҳрийнинг аниқлик киритишича, вертолёт «Толибон» ҳужуми оқибатида эмас, техник носозлик туфайли ҳалокатга учраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг