Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда яна ҳужум: 15 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда яна ҳужум: 15 киши ҳалок бўлди

Фото: «Haber7.com»

Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида «Толибон» жангарилари ҳарбий қисмга уюштирган ҳужуми оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

9-Шоҳин қўмондонлиги мутасаддиси Муҳамад Ҳаниф Ризонинг айтишича, жангарилар Дашти Арчи туманидаги ҳарбий қисмга ҳужум қилган.

Ҳужум оқибатида 15 ҳарбий ҳалок бўлган, 13 нафари тан жароҳати олган. Ҳарбий қисм қисқа муддат жангарилар назоратида бўлган. Кейин яна қайтариб олинган.

Воқеага гувоҳ бўлганлар ҳужум оқибатида 30 дан зиёд ҳарбийнинг ҳалок бўлганини айтишмоқда.

«Толибон» тўқнашувда 72 ҳарбий ҳалок бўлганини айтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг