Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ 50 давлат фуқароларига нисбатан виза олишда доимий гаров пули жорий этади

АҚШ 50 давлат фуқароларига нисбатан виза олишда доимий гаров пули жорий этади

Фото: Sova News

3 августдан бошлаб Қўшма Штатлар 50 та мамлакат фуқаролари учун доимий виза гаровини жорий этади. АҚШ Давлат департаменти веб-сайтидаги хабарномага кўра, буларга бизнес ва сайёҳлик визалари (B-1/B-2) киради. Гаров 20 000 долларгача бўлади.

Илгари АҚШДА консуллик ходимлари 5000, 10 000 ёки 15 000 доллар миқдорида гаров белгилаши мумкин бўлган синов дастури мавжуд эди. Чет эл фуқароси мамлакатдан чиқиб кетганида, агар талабларга риоя қилинса, бу сумма қайтариб берилади.

Ташаббусда таъкидланишича, ушбу чоралар визаларни суиистеъмол қилишни ва АҚШда муддатидан ортиқ қолишни камайтириш учун зарур. Бу виза қоидаларини бузиш даражаси энг юқори бўлган 50 та мамлакат фуқароларига нисбатан қўлланилади. Бу мамлакатларнинг аксарияти Африкада жойлашган. 

The New York газетасининг хабар беришича, АҚШ Иммиграция ва Божхона назорати (ICE) ходимлари муддати ўтган визалари бўлган хорижий фуқароларни аэропортларда оммавий равишда ҳибсга олишни бошлаган. Сўнгги ҳафталарда АҚШнинг камида 15 та аэропортида ҳибсга олишлар амалга оширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг