АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси очилиш маросимида иштирок этган дипломат ишдан ҳайдалди
Ангола ташқи ишлар вазири Мануэл Аугусто АҚШнинг Қуддус шаҳридаги элчихонаси очилиш маросимида иштирок этгани туфайли элчи маслаҳатчисини ишдан бўшатди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ангола ахборот агентлиги хабарига кўра ташқи ишлар вазири Мануэл Аугусто Анголанинг Тел-Авивдаги элчихонаси элчи маслаҳатчиси Жоао Диого Фортунатони ва бу тадбирда дипломатнинг иштирок этишига рухсат берган Африка ва Яқин Шарқ минтақаси бўйича масъул Хоаким до Эспириту Сантони ишдан бўшатди.
Ташқи ишлар вазирлиги иккала дипломатнинг ишдан бўшатилиш сабабини Венесуэланинг ички қарорларига риоя қилмаслик ҳамда давлатнинг халқаро майдондаги обрўсига путур етказиш дея изоҳлади.
Маҳаллий матбуот эса воқеани АҚШ элчихонаси очилиш маросими билан боғлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter