Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tashkent city» раҳбари Тошкент шаҳрига ҳоким бўлиши кутилмоқда

«Tashkent city» раҳбари Тошкент шаҳрига ҳоким бўлиши кутилмоқда

Фото: «President.uz»

Кўп йиллардан бери Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Раҳмонбек Усмонов ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бироз кейинроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳусниддин Эргашев таҳририятга қўнғироқ қилиб, Раҳмонбек Усмонов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабар нотўғри эканини таъкидлаган эди.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига «Tashkent city» ДУК директори Ортиқхўжаев Жаҳонгир Обидович тайинланиши кутилмоқда. Ҳозирча бу ҳақда расмий хабар чиққани йўқ.

Ж.Ортиқхўжаев «Akfa Holding» компаниясига асос солган бўлиб, унинг таркибига «Akfa», «Imzo», «Artel» каби брендлар киради.

Ж.Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» фармонига кўра, «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг