Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» Гризманни сотиб олиш учун пулни қаердан олгани ошкор қилинди

«Барселона» Гризманни сотиб олиш учун пулни қаердан олгани ошкор қилинди

Фото: «Google.com»

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу «Атлетико»дан Антуан Гризманни сотиб олиш учун пулни қаердан олганини маълум қилди.

«Бу анча мураккаб трансфер бўлди. Охир-оқибат биз 35 миллион евро кредит сўрашга мажбур бўлдик ва бу пулни 6 ой давомида тўлашимиз керак.

Яна 85 миллион еврони футболчиларни сотиш орқали топдик», — дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, трансфер амалга ошишидан аввал «Барселона» Гризманни сотиб олиш учун маблағ топишда муаммоларга дуч келаётгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг