Beeline Uzbekistan мамлакатнинг Марказий ҳудудига 4G етказиб бермоқда
Beeline Uzbekistan жорий йилнинг сентябр ойида якунлаган тармоқ модернизациясининг биринчи босқичи доирасида 190 та база станциясини модернизация қилди, бунинг натижасида Ўзбекистоннинг яна учта ҳудудида алоқа яхшиланди.
Beeline Uzbekistan компанияси тармоқни модернизация қилиш ва инфратузилмани янгилаш бўйича кенг кўламли лойиҳа доирасида Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида алоқа сифати ва мобил интернет тезлигини ошириш бўйича катта кўламдаги ишларни амалга оширди. Жорий ёзда технологик янгиланишлар амалга оширилган деярли барча база станциялари LTE тармоғига тегишли бўлиб, рақамли операторнинг миллионлаб мижозлари учун юқори тезлик ва алоқа барқарорлигини таъминлайди.
Модернизация вилоятнинг кўплаб йирик шаҳар ва туманларида, жумладан, Самарқанд, Каттақўрғон, Пайшанба, Жума, Челак, Паяриқ шаҳарларида ҳамда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Оқдарё, Нуробод, Ургут ва Тойлоқ аҳоли пунктларида, шунингдек Жиззах вилоятининг Жиззах, Ғаллаорол, Зомин ва Шароф Рашидов туманларида 4G тармоғига уланишни имкониятини кенгайтирди. Сирдарё вилоятида Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳам янада барқарор ва юқори сиғимли 4G тармоғи билан қамраб олинди.
Бу йил Самарқандда Beeline Uzbekistan ўз мижозлари учун энг йирик Family Park савдо-кўнгилочар марказида «орол» форматидаги янги қулай хизмат кўрсатиш шохобчасини очди. Эндиликда шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар учун оммабоп дам олиш маскани ҳисобланган савдо мажмуасида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 4G тармоғи жорий этилди. Бу digital-оператор томонидан инновацион ечим – бино ичида кенг полосали мобил алоқа билан таъминловчи Lamp Site ускунасини ўрнатиш туфайли амалга оширилди.
Самарқанд вилоятида Beeline тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш жараёнида компаниянинг техник хизмати томонидан турли ностандарт ёндашувлар қўлланилган. Шуларда бири, «Самарқанд» туристик маркази (Silk Road Samarkand) ҳудудида 4G портатив Small Cell база станциясининг ишга туширилиши бўлди. Қурилма минора гумбазига ўрнатилиб, «Боқий шаҳар» этнографик боғини сифатли хизмат кўрсатиш билан қамраб олиш ва ушбу мажмуанинг асл қиёфасини сақлаб қолиш мақсадига эришилди.
Йирик шаҳарлардан ташқари LTE алоқа стандарти Самарқанд вилояти Жомбой тумани Сариқипчоқ аҳоли пунктида янги база станцияси фойдаланишга топширилди ва бунинг натижасида ҳудудда тармоққа уланиш имконияти сезиларли даражада яхшиланди.
Бундан ташқари, бешта янги база станцияси ишга туширилиши натижасида, 4G тармоғи Самарқанд вилояти Нуробод туманининг олис ҳудудида жойлашган тоғли аҳоли пунктларигача кенгайтирилди.
Жиззах вилоятининг Зомин туманида, табиат қўйнидаги «Зомин» дам олиш маскани йўлида жойлашган Дуоба тоғли аҳоли пунктида 4G қамрови яхшиланди. Бундан ташқари, 4G/LTE инфратузилмаси вилоятда Бахмал туманидаги Чубор тоғли ҳудудлари ва Фориш туманининг Илонли қишлоғида ўрнатилди. Beeline’нинг LTE тармоғи Ғаллаорол туманининг олис ҳудудлари Хитойюзи ва Хўжакабуд қишлоқларини, шунингдек, Тузкон кўли қирғоқ ҳудудининг бир қисмини қамраб олди.
Бундан ташқари, Жиззах вилоятида темир йўлларни 4G тармоғи билан қамраб олиш сифатини ошириш мақсадида қуёш панелларида тўлиқ автоном электр таъминоти тизимига эга янги база станцияси қурилди.
«Жорий йилда биз Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида тармоқни ривожлантириш борасида яна бир муҳим қадам ташладик. Узоқ муддатли ривожланиш стратегиямиз доирасида биз доимий равишда алоқа сифатини оширишга интиламиз, шунинг учун кенг миқёсли модернизация ва янги технологиялар ҳамда ностандарт ечимларни жорий этиш орқали мамлакатимиз аҳолиси — Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги мижозларни юқори тезликдаги интернет ва ишончли алоқа билан таъминлаш имконини беради», — дея шарҳлайди Марказий ҳудудий филиал директори Дилмурод Норбоев.
Аввалроқ Beeline Uzbekistan Тошкентдаги тармоғини кучайтираётгани хабар қилинган эди
Beeline Uzbekistan ўз инфратузилмасини яхшилаш ва Ўзбекистоннинг бутун аҳолисига сифатли алоқа хизматларини тақдим этиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter