Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бола парваришига нафақа тайинлаш учун пора олган маҳалла раисига ҳукм ўқилди

Бола парваришига нафақа тайинлаш учун пора олган маҳалла раисига ҳукм ўқилди

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги “Боғбон” ҚФЙ раиси М.Нуров мансабдор шахс бўла туриб, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ушбу қишлоқда яшовчи фуқаро Б.Л.А.нинг 2017 йилда туғилган набираси Б.А.Х.га 2 ёшгача бўлган болаларнинг парвариши учун тўланадиган нафақа пулларини 300.000 сўм эвазига тайинлаб беришни ваъда қилган.

Шундан сўнг, фуқаро Б.Л.А набирасининг парвариши учун нафақа пуллари тайинлаш учун 2018 йил 19 июнь куни М.Нуровга сўралган пулларнинг 100.000 сўмини берган. М.Нуров ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, эртаси куни “Боғбон” ҚФЙ биносида 200.000 сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтда тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

ЖИБ Мирзачўл туман суди Нуров Мизомхон Кулли ўғлини Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва ЖКнинг 45-моддасига асосан 2 (икки) йил муддатга корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Натижада М.Нуровнинг сутканинг соат 20:00дан соат 06:00га қадар бўлган вақтда яшаш жойидан чиқиш;

- оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этиш;

- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартириш, Мирзачўл тумани ҳудудидан ташқарига чиқиш;

- алоқа воситаларидан, шу жумладан, интернетдан фойдаланиш;

- алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш каби ҳуқуқлари чекланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг