Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болалар ўртасида «Дастурлаш соати» акцияси ўтказилади

Болалар ўртасида «Дастурлаш соати» акцияси ўтказилади

Фото: «Inha.uz»

2018 йилнинг 26 ва 27 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Дастурлаш соати» акциясини ўтказади.

Акция болажонларни дастурлаш оламига жалб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда. Акцияда 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил-қизлар иштирок этиши мумкин.

Мазкур акция доирасида болалар бир соат давомида ўйин, мобиль илова ёки веб-сайт яратиш бўйича бошланғич билимларга эга бўладилар.

Акцияда иштирок этиш учун «Codecraft» сайти орқали рўйхатдан ўтиш керак. Жойлар сони чегараланган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йили Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил-қизлар учун «Codecraft» лойиҳасини ишга туширганди. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг ижодий иқтидорларини юзага чиқарган ҳолда компьютерда яратувчанлик ишига ўргатишдир.

Ҳозирда лойиҳа доирасида «Scratch» тилида дастурлаш, «MIT App Inventor 2» платформасида «Android» учун мобиль иловалар ва веб-сайтлар яратиш бўйича курслар ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг