Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура: шу йилнинг ўзида 737 нафар шахс оқланди

Бош прокуратура: шу йилнинг ўзида 737 нафар шахс оқланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 24 декабрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходимларининг оммавий ахборот воситалари билан учрашуви бўлиб ўтди. «Xabar.uz» мухбири ёзишича, матбуот анжуманида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури»инг Бош прокуратура масъул  бўлган бандлари ижросининг дастлабки натижалари хусусида сўз юритилди.

Тадбирда Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев бошчилигида тизимнинг қатор тармоқлари раҳбарлари иштирок этди.

Бир ярим соатга мўлжалланган тадбир нақ уч соат давом этди. Бундан тадбирнинг бирор иштирокчиси ажабланмаган бўлса керак. Стратегияни амалга оширишга оид  давлат Дастурининг 63 та бандида кўрсатилган вазифаларга масъуллик Бош прокуратура зиммасига юклатилган. Уларнинг ҳар бирига қисқача тўхталиб ўтишнинг ўзига чамаланган вақт етмаслиги тадбир бошидаёқ маълум бўлиб улгурганди. Натижада тадбир формати бироз ўзгартирилиб, Бош прокуратура тармоқ раҳбарларининг чиқишлари қисқартирилди. Бу савол-жавобларга кўпроқ ўрин бериш имкониятини юзага келтирди.

Бош прокурор ўринбосарининг баёнотига кўра, жорий йилда биргина давлат бошқаруви органлари тизимини тубдан такомиллаштириш, ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги қайта кўриб чиқилиши натижасида 86 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Бунда  Бош прокуратура бевосита иштирок этди, дейишнинг ўзи кам. Зеро, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш озмунча машаққат талаб этмайди. Лойиҳа қабул қилингунча бир неча чиғириқлардан ўтиши инбоатга олинса, улар устида қилинган меҳнатни тасаввур қилиш қийин эмас. Яна айтилдики, йил буён бошидан буён прокуратура органларига фуқаролардан турли масалалар юзасидан 264 260 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 41 434 таси қаноатлантирилган. Кўплаб мурожаатлар юзасидан берилган ҳуқуқий тушунтиришлар бу ҳисобга кирмайди. Шунингдек, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилувчи ҳужжатларга нисбатан 21 212 та протест, 16 090 та тақдимнома киритилди. Натижада 90 143 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бундан ташқари, назорат тадбирлари жараёнида қарийб 40 мингта интизомий ва маъмурий ишлар, қўпол қонунбузилишлар юзасидан 1 245 та жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида давлат ва жамият манфаатларига етказилган 1 триллион 832 миллиард сўм зарар ундирилган.

Бош прокурор ўринбосарининг мамнуният билан таъкидлашича, шу йилнинг ўтган ойлари давомида прокуратура аралашуви билан 737 нафар шахс оқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг