Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир ўринбосари ва Президент девони ходими ЙТҲда жиддий жароҳатланган

Бош вазир ўринбосари ва Президент девони ходими ЙТҲда жиддий жароҳатланган

20 август куни Тошкент вилояти Бекобод туманида Бош вазир Абдулла Ариповнинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, тиббиёт маълумотномасига кўра, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Mercedes-Benz» русумли хизмат автомашинаси салонида бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповда тиббий муолажа талаб этилмайдиган енгил шикаст, Бош вазир ўринбосари А.Султоновда чап сон суяги чиқиши, чаноқ косачаси ёпиқ синиши, кўкрак қафаси 7-10 қовурғалари ёпиқ синиши, бош тепа соҳаси лат ейиши, Президент девони масъул ходими У.Қурбоновда ўнг қўл билак суяги ёпиқ синиши каби тан жароҳатлар, ҳайдовчи Р.Т.да бош тепа соҳаси ҳамда ўнг елка, ўнг билак очиқ бўғими юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланган.

Шунингдек, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Damas» автомашинаси ҳайдовчиси Б.С.да пешона соҳаси лат ейиши, йўловчи А.М.да ўнг умров суягини ёпиқ синиши каби жароҳатлар аниқланган.

А.Султанов, У.Қурбонов, Б.С., А.М. шифохонага жойлаштирилиб, уларга зарурий тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Р.Т.га тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг