Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Британ штамми» Грузиягача етиб келди

«Британ штамми» Грузиягача етиб келди

Фото: «УНИАН»

Грузияда илк маротаба Буюк Британияда қайд этилган коронавирус янги штаммини юқтириш бўйича ҳолат мутахассислар томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда Грузия Касалликларни назорат қилиш миллий маркази раҳбари ўринбосари Паата Имнадзе маълум қилди.

Унинг айтишича, янги штамм бўйича учта намуна текширилганида уларнинг иккитаси манфий, биттаси янги штамм бўлиб чиқди. Штамм топилган 50 ёшдан ошган бемор ўзини яхши ҳис этяпти ва изоляцияда сақланяпти.

Имнадзе ушбу беморнинг биоматериали алоқалари ҳам ўрганилаётганини қўшимча қилган. Янги штаммни юқтирган одам Британияда бўлмаган, унинг қайси мамлакатга сафар қилганини амалдор сир тутди.

Янги штамм одатий коронавирусдан оғир кечиши ёки кўпроқ ўлимга олиб келиши ҳозирча тасдиқланмаган, бироқ юқувчанлиги ўта юқорилиги боис хавфсизлик чораларини кўпайтириш янада долзарблашади.

«Worldometer»га кўра, 5 январь ҳолатига, Грузияда пандемия даврида коронавирусни юқтириш ҳолатлари 232 мингтадан ошди (жаҳонда 42-ўринда), қурбонлар сони — 2646 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг