Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британияга 15 минг нафар қурувчи керак

Британияга 15 минг нафар қурувчи керак

Фото: «twitter/MirrorPolitics»

Буюк Британияда янги уйлар қуриш учун ишчи кучи етишмаяпти, мамлакатга қўшимча 15 000 нафар қурувчи керак, деб хабар бермоқда «Mirror». Айни пайтда вазирларнинг боши қотган: янги уйлар қуриш бўйича дастурни тезлатиш учун қўшимча кучни қаердан топиш мумкин?

Консерватив партия вакили сэр Оливер Летвиннинг айтишича, агарда Буюк Британия йилига 300 мингта янги уй қуриш бўйича мақсадини амалга оширишни истаса, ишчиларни ўқитишга қаратилган махсус дастурини ҳам яратишига тўғри келади. Бу дастур мамлакатда қурилаётган уйлар сонини йилига 200 мингтадан 300 мингтага оширишнинг ягона чораси сифатида кўрилмоқда.

Дастурдан мақсад ғишт терувчилар сонини қўшимча 25 фоизга оширишдир.

Летвиннинг таъкидлашича, очкўз қурувчи ташкилотлар бир пайтда фойдаланишга топшириладиган уйлар сони кўпайиб кетмаслиги учун атайин ишни пайсалга солишмоқда. Чунки бир пайтда кўп уйлар қуриб топширилса кўчмас мулк нархи пасаяди. «Ҳолбуки, қурувчи корхоналар ўзлари тиклаётган уйларнинг ўлчамлари ва дизайнига ўзгартиришлар киритиб ҳам яхшигина пул ишлашлари мумкин», — дея қўшимча қилган Летвин.

Фото: «Pixabay.com»

Жамоат ва ўзини ўзи бошқариш ишлари вазири Жеймс Брокеншир ҳам одамлар тезроқ шахсий уй-жойларига эга бўлишларини исташини билдириб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг