Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугуннинг саволи: 100 минг сўмлик муомалага киритиладими йўқми?

Бугуннинг саволи: 100 минг сўмлик муомалага киритиладими йўқми?

Суратдаги банкнот расмий эмаслигини айтиб ўтилди.

Фото: «UzNews.uz»

«Тошкент» телеканалида бўлиб ўтган «Очиқ мулоқот» кўрсатувида Марказий банк бошқарувининг раҳбарлари ва масъул ходимлари ОАВ ходимларининг саволларига жавоб бердилар.

Суҳбат чоғида Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Мажид Тоҳиров интернет орқали кенг тарқалаётган 100 минг сўмлик банкнота дизайни ва суратлари бўйича расмий маълумот берди ҳамда суратдаги банкнот расмий эмаслигини айтиб ўтди.

«Бундай маълумотга фақатгина Марказий банк расмий сайтида эълон қилинганидан кейингина,  расмий деб қараш мумкин», — деди Тоҳиров.

Тоҳиров, шунингдек, 100 минг сўмлик муомалага киритилиши ҳақида 2 ҳафта олдин Марказий банкнинг расмий сайтида хабар берилишини маълум қилди.

Бу хабарлар бугун янгилик эмас.

Сўнгги пайтларда 100 минг сўмлик муомалага киритилиши бўйича кўплаб хабарлар тарқалмоқда ва Марказий банк анъанавий тарзда бу маълумотларни рад этиб келмоқда. Аммо кўп ҳолларда ахборот рад этилганидан сўнг кўп ўтмай Олий Мажлис Сенати Кенгаши билан мувофиқликда Марказий банк томонидан тасдиқланган ҳолда янги банкноталар муомалага киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг