Чарлз III сурати туширилган банкноталар қачондан муомалага чиқиши айтилди
Буюк Британия қироли Чарлз III портрети туширилган янги банкноталар 2022 йил охиригача тақдим этилади ва улар 2024 йилда муомалага чиқарилади. Бу ҳақда сешанба куни Англия банкининг пресс-релизида маълум қилинди.
«Англия банки жорий йилнинг охиригача қирол Чарлз III портрети туширилган янгиланган банкноталар тасвирларини тақдим этади. Банкноталарнинг 2024 йил ўрталарида муомалага киритилиши кутилмоқда. Жаноби Олийларининг портрети тўртта полимер банкнотлар (£5, £10, £20 ва £50)нинг барча мавжуд дизайнларида пайдо бўлади» – дейилади пресс-релизда.
Қайд этилишича, қиролича Елизавета II портрети акс эттирилган ҳозирги банкноталар ҳам қонуний тўлов воситаси бўлиб қолаверади. Улар эскирган ёки шикастланган тақдирдагина муомаладан чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, 70 йилу 7 ой Британия тахтида ўтирган Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter