Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга масъул бўлган шахслар ва уларнинг мажбуриятлари белгиланди

Чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга масъул бўлган шахслар ва уларнинг мажбуриятлари белгиланди

Фото:«Laveshki.com»

2018 йил 28 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Сенаторлар томонидан «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам кўриб чиқилди. Қонуннинг мақсади жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекиш кенг тарқалишига йўл қўймаслик, чекмайдиган фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ва тамаки тутуни билан зарарланишнинг олдини олиш, чилим ва электрон сигареталар чекиш натижасида келиб чиқадиган касалликлар ҳамда гуруҳ бўлиб чекиш оқибатида юқиш хавфи бўлган хасталиклар тарқалишининг олдини олишдир.

Қонунга кўра, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мансабдор шахслари (маъмурияти), шу жумладан ўз тасарруфида (мулкида, эгалигида, фойдаланишида) ҳудудлар, бинолар (хоналар), иншоотлар ва жамоат жойларида жойлашган бошқа объектлар, шунингдек транспорт воситалари бўлган шахслар жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахслар сифатида белгиланди.

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахсларга қуйидаги мажбуриятлар берилди:

— жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариши;

— чилим ва электрон сигареталар чекаётган шахсларни жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириши, ҳуқуқбузарлик давом эттирилган тақдирда эса ички ишлар органларига хабар бериши;

—ҳаммага кўринарли жойга, шу жумладан биноларга (хоналарга) кириш жойларига, транспорт воситаларига ва бошқа объектларга жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи лавҳаларни жойлаштириш.

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахсларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг