Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Daryo Bo‘yi» лойиҳасида сотувлар бошланди

«Daryo Bo‘yi» лойиҳасида сотувлар бошланди

«Daryo Bo‘yi» маркази дирекцияси мазкур лойиҳа таркибига кирувчи савдо мажмуалари, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, кафе ва ресторанлар, меҳмонхоналар ҳамда офис биноларини қуриш учун ажратилган ер участкаларининг сотуви бошлангани ҳақида хабар бермоқда.

Жорий йилнинг июнь ойида «Daryo Bo‘yi» маркази лойиҳаси тақдим қилинган бўлиб, ушбу лойиҳа Чирчиқ дарёси ўзанини қисқартириш, ва ободонлаштириш ишларидан бўшаган ҳудудда турли инфратузилма объектларини қуришни кўзда тутади.

«Daryo Bo‘yi» маркази дирекциясининг маълум қилишича, айни пайтда участкаларни тайёрлаш бўйича ишлар амалга оширилган бўлиб, илк 9 та лот https://e-auksion.uz портали орқали сотувга қўйилган – бу ер майдонларини сотиб олишда шаффофлик ва очиқликни таъминлайди.

Аукционга қўйилган ер майдонларида савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, кафе ва ресторанлар, саноат корхоналарини ва ижтимоий марказлар қуриш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичида 25 га ер майдони яшил ҳудудга айлантирилиши кўзда тутилган. Шунингдек пиёдалар учун сайр қилиш ҳудудлари, хиёбонлар, спорт майдончалари, югуриш ва велоспорт учун йўлаклар барпо этилади.

Сотувга қўйилган лотлар ҳақида қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин:

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=732210

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=732171

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=732170

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=732169

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=732168

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=732167

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=732166

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=732165

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=732164

Мурожаат учун телефон: +998 955017070

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг