Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДТМ директори: «Бизда агар университетнинг 10 фоиз талабаси ўқишдан кетса, эртасига ректор ҳам ишдан ҳайдалади»

ДТМ директори: «Бизда агар университетнинг 10 фоиз талабаси ўқишдан кетса, эртасига ректор ҳам ишдан ҳайдалади»

Фото:«Xabar.uz»

«Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамасида имтиҳон форматини ўзгариши ҳам кўзда тутилганди. Масалан, тест фанлари мажмуасини икки бўлимга ажратиб, 1-бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимга даъвогарлик қилинаётган таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш белгиланган эди.

ДТМ раҳбарияти билан бўлган анжуманда журналистлар мазкур жараён имтиҳон жараёнини янада мураккаблаштириши ҳолатига эътибор қаратишди. Масалан блогер Азиза Қурбонованинг фикрича, математика факултетига ўқишга кирмоқчи бўлган даъвогар 1-бўлимда ҳам, 2-бўлимда ҳам математика билан боғлиқ саволларга дуч келади. Бу ҳолат аввалгидек, «кириш қийин, ўқиш-осон» қабилида бўлмайдими? Ривожланган давлатлар каби кириш имтиҳонларини осонлаштириб, ўқишнинг биринчи босқичидаёқ талабаларни саралаб олиш кераклиги хусусида савол берилди.

Фото:«Xabar.uz»

ДТМ директори Мажид Каримовинг фикрича, тест имтиҳонларини икки бўлимга ажратиш тажрибаси таълим ривожланган давлат тажрибасидан андоза олинган. Қолаверса, бу масала ҳали муҳокамада, якдил қарор қабул қилинмаган. «Кириш имтиҳонларида барчани қабул қилиб, биринчи семестрда ўтолмаганларни жавобини бериш бизга ҳозирча тўғри келмайди. Домлага ёпишиб олади талабалар, қолдирманг деб. Шундай шароитда бу усулни қўллаш мумкинми? Қолаверса, сизлар 80 фози талабани ўқишдан четлатиш ҳақида гапиряпсиз, бизда 80 фоиз тугул, бирор ОТМнинг 10 фоиз талабаси ўқишдан ҳайдалса, эртасига ректор ҳам ишдан кетади» деб жавоб берди ДТМ директори.

Олдинроқ, ДТМ раҳбари ОТМларга хужжат топшириш нега пуллик бўлганига тўхталган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг