Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг бой одами кўчада робот-ити билан сайр қилди

Дунёнинг энг бой одами кўчада робот-ити билан сайр қилди

Фото: «Korrespondent.net»

«Amazon» асосчиси Жефф Безос «MARS» техника анжуманида «Boston Dynamics» муҳандислари томонидан яратилган «SpotMini» роботи билан кўчани сайр қилди. Безос сайр тасвирланган суратни ўзининг «Twitter»даги саҳифасига жойлаштирди, деб хабар берди «NV.ua».

«MARS 2018 анжуманида янги итимни сайрга олиб чиқдим», — деб ёзади Жефф Безос.

«SpotMini» — бу 25 килограммли робот бўлиб, турли ҳаракатларни бажаришга қодир робот. Аввалроқ, унинг эшикни очишга урингани тасвирланган видео тақдим этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг