Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг нуфузли университетларида ўқишни истайсизми?

Дунёнинг нуфузли университетларида ўқишни истайсизми?

Фото: «International study service»

Ривожланган мамлакатларнинг илғор фуқаролари билан фикрлашиш учун бугунги кунда ёшларимизда шароитлар етарли. Айниқса, чет элда таҳсил олаётганларнинг имконияти кўпроқ. Ўқишни битирганидан сўнг улар нафақат юртимиздаги нуфузли ташкилотларда, балки чет элнинг кўзга кўринган компанияларида ҳам фаолият юритишмоқда.

Бугун ўзбекистонлик ёшлар учун хорижда таҳсил олиш имконияти қандай? Бунинг учун нималар қилиш лозим? Шу каби саволларга «ISS» компанияси директори Камола Каримова жавоб беради.

— Жаҳон миқёсида давлатларнинг ривожланиш тенденциялари жуда ҳам мураккаблашиб ва тезлашиб бормоқда. Мана шундай бир даврда ёшларимиз нафақат юртимиз, балки хориж университетларида таълим олиши қанчалик муҳим?

Ҳар қандай давлатнинг қудратини, унинг юксалиш даражасини ўша юртдаги илм-фаннинг ривожи ва мутахассисларининг интеллектуал салоҳияти белгилайди. Айниқса, ҳозирги шароитда фанга эътибор, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва имкониятини намоён этишига шароит яратиб бериш муҳим аҳамиятга эга.

— Сиз айнан ёшларимизнинг чет элларда таҳсил олишига ёрдамлашадиган ташкилот раҳбарисиз. Ушбу ташкилот фаолияти билан таништириб ўтсангиз.

— Бизнинг «International study service» (ISS) деб номланган ташкилотимиз ривожланган давлатлардаги нуфузли университетлар билан ҳамкорликда фаолият юритиб келмоқда. Ташкилотимиз Ўзбекистондаги ёшларнинг хорижий давлатларда таълим олишига кўмаклашади. Биз ёшларимизнинг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда хорижий университетлардаги таълим йўналишлари, улардаги талаблар, керакли ҳужжатлар, бериладиган грантлар ва турли хил чегирмалар ҳақида маълумот ва маслаҳатлар берамиз. Бундан ташқари вилоятларда истиқомат қиладиган ёшларимизга ҳам бир вақтнинг ўзида интернет тармоғида «ISS» веб-саҳифаси, «Facebook»даги саҳифаси ва «Telegram»даги каналимиз орқали энг сўнгги маълумотлар ва университетлар тўғрисида атрофлича маслаҳатлар бериб борамиз.

Лого: «International study service»

— Албатта, бу жуда ҳам фойдали. Яна қандай имкониятлар бор?

— Ёшларимиз таҳсил олмоқчи бўлган хорижий олий таълим муассасалари берадиган кўпгина имкониятлар бор. Масалан, агар ўқувчиларимиз мактаб ва коллежларда аъло баҳоларга ўқиган бўлса ва тилни яхши билса, уларга грантлар ёки турли хил чегирмалар тақдим этилади. Улар таълим олишга боришдан олдин борадиган мамлакатининг қонунлари, танлаган университетининг талаблари ва ички тартиб-қоидалари, улардаги ўқитувчилар ҳамда дарс жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишади. Таълим муассасасига топшириладиган ҳужжатлар тайёрланиб, жўнатилади. Улардан келадиган таклифномага асосан талабаларимиз танлаган университетига қабул қилинганидан кейин тураржойлари банд қилинади. Сўнг университет вакиллари томонидан кутиб олиниб, ўзлари танлаган ётоқхоналарга жойлашадилар, университет билан яқиндан танишиб, таҳсилни бошлайдилар.

Компаниямиз ходимлари ёшларимизга ўзлари қизиққан соҳаларни танлашда, агар тил билиш сертификати мавжуд бўлмаса, уларни қайси университетни танлашидан келиб чиқиб, ўрганиши лозим бўлган тилларни ўргатадиган Ўзбекистоннинг энг яхши ўқув курслари ҳақида ёки танлаган университетининг ўзидаги тил курслари ҳақида маслаҳат беришади.

— Айнан қайси мамлакатларда, қайси университетларда?

— Биз Жанубий Корреядаги «Namseul», «Yongin», «Keimyoung», «Seul national university» ва «Soulbridge» университетлари билан икки томонлама келишувга эришганмиз. Бундан ташқари БААдаги «Sinergy», Япониянинг «Nagoya», «Waseda», Хитойнинг «Baijing of technology», «Pekin international university», Кипрнинг «Crypus international university» ва бошқа шу каби кўплаб олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Номзоднинг хоҳиш-истакларига қараб ёрдамлашишимиз мумкин.

«ISS» компанияси хорижий олий таълим муассасалари томонидан эълон қилинадиган турли грантлар ва чегирмаларни аниқлаб, ёшларимизга маълумот ва маслаҳатлар бериб боради. Айрим университетлар контракт тўловида 15 фоиздан 50 фоизгача чегирма беради, айримлари номзоднинг билими ва тил билиш сертификатидан келиб чиқиб, турли грант ва стипендиялар тақдим этади. Шунингдек, номзоднинг хорижий давлатда таълим олиш даврида унинг саломатлиги ва у ерда эркин таълим олиши учун шарт-шароит яратиб бериш билан бир қаторда, билим олиш салоҳияти ва тажриба алмашиш масалалари университет ўқитувчилари томонидан назорат қилиб турилади. Хорижий давлатда таълим олаётган талабанинг оила аъзоларига уни кўришга бориши учун виза олиш ва хорижга боришида ташкилотимиз томонидан ёрдам ва маслаҳатлар берилади.

— Тил билиш қанчалик муҳим?

— Номзодларнинг хорижий тилни билиш қобилиятига қараб икки хил ўқиш дастури мавжуд.

— Яъни?

— Биринчиси, тўғридан-тўғри хорижий олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинмоқчи бўлган номзодлардан умумий тартибда барча университетлар учун IELTS 5,5+ балл, Жанубий Корея университетлари учун эса TOPIC 3+, Япония университетларида таълим олиш учун JLPTN2 даражаси ҳамда Хитой университетларида таълим олиш учун эса HCK 4 сертификатлари талаб этилади.

Иккинчиси, бирор-бир хорижий тилни билмайдиган ёки етарли даражада ўзлаштирмаган номзодлар учун бакалавр 1+4 йил, магистратура босқичи учун 1+2 йил дастури ҳамда PhD даражасини олиш учун 1+3 йиллик дастурлар бўлиб, бунда номзод аввал хорижий давлатдаги университетда олти ойдан бир йилгача тил курсларида таҳсил олади. Етарли билимларни эгаллагач, тўғридан-тўғри суҳбат асосида университетнинг турли мутахассислик йўналишларида ўқишини давом эттиради. Иккинчи турдаги ўқиш дастурининг қулайлиги номзоддан университетга қабул қилиниши учун қайта ҳужжат топшириш талаб этилмайди, яъни номзод тил курси учун хорижий университетга топширган ҳужжати асосида ўқишга қабул қилинади.

Фото: «International study service»

— Хориж университетларининг ҳужжат қабул қилиш тартиби ва вақти ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.

— Ҳужжатлар одатда йилига икки семестрда икки марта қабул қилинади. Биринчиси ёзги мавсум ва иккинчиси қишки мавсум. Бундан ташқари тил курслари учун йилига фасллар давомийлигида, яъни 4 марта ҳужжат топширилиши мумкин. Хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари бизнинг компаниямизга талабаларни қабул қилиш давридан олдин хабар беришади.

— Умуман, хорижда ўқишнинг нархи қанча?

— Талабгорнинг ҳужжатлари танлаган университетига етиб боргандан кейин махсус комиссия томонидан урганилиб, унга контракт суммалари ва чегирмаларга аниқлик киритилиб, шартномалар тақдим этилади. Нарх ўшанда аниқ бўлади. Яна ГРАНТда ҳам ўқиш имкони бор. Бунда ўқиш мутлақо текин бўлади.

— Ёшларимизга таклифларингиз...

— Халқимизда бир мақол бор – «тил билганга минг танга» деган. Ёшларимиз ҳозирги шароитда мактаб давридан бошлаб пухта билим олишлари, хорижий тилларни мукаммал эгаллашлари, ўз олдига аниқ мақсадлар қўйишлари ва ўз имкониятларини кенгайтиришлари лозим. Шунда олий таълим муассасасида хорижий ва маҳаллий талабалар ўртасида ўз билим ва иқтидори билан алоҳида ажралиб, халқаро танловларда ютуқларни қўлга киритишади.

Ёшларимизга омад ва ёзги таътилни мароқли ўтказишларини тилаб қоламан.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг