Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕЧЛ 2026/2027: Ҳусанов ва Раҳмоналиев грандларга қарши!

ЕЧЛ 2026/2027: Ҳусанов ва Раҳмоналиев грандларга қарши!

Европа Чемпионлар Лигасининг 2026/27 йилги мавсуми саралаш босқичи тўлиқ якунланди ва мусобақанинг умумий босқичида қатнашадиган барча 36 та клуб номи маълум бўлди.

Бугун Монакода бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида жамоалар ўз рақибларини билиб олди.

Икки ўзбек футболчиси қатнашиши бу нуфузли турнирга қизиқишимизни каррасига оширади.

Қуръага кўра, Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити»нинг бу мавсумдаги умумий босқичда рақиблари:

  • ПСЖ
  • Барселона
  • Спортинг
  • Порту
  • Наполи
  • Лейпциг
  • АЕК
  • Ланс (Абдуқодирнинг собиқ жамоаси).

Умарали Раҳмоналиев ва унинг жамоаси — «Сабаҳ» (Озарбайжон) эса қуйидаги рақиблар билан беллашади:

  • Барселона
  • Арсенал
  • Боруссия Дортмунд
  • Манчестер Юнайтед
  • Наполи
  • Виляарреал
  • Славия
  • Викинг

Барча 36 та жамоа ягона турнир жадвалида курашади. Ҳар бир клуб 8 та ҳар хил рақибга қарши (4 та уйда, 4 та сафарда) ўйин ўтказади.

ЕЧЛ умумий босқичининг 1-тур учрашувлари 2026 йилнинг 8–10 сентябр кунлари старт олади.

Барча жамоалар ва уларнинг рақиблари

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг