Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Екатеринбургдаги қурилишда икки мигрант 32-қаватдан пастга қулаб ҳалок бўлди

Екатеринбургдаги қурилишда икки мигрант 32-қаватдан пастга қулаб ҳалок бўлди

Фото: Свердловск област прокуратураси матбуот хизмати

Бугун, 26 май куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Московская кўчаси-190 манзилида жойлашган қурилиш майдонларидан бирида юз берган бахтсиз ҳодисада икки ишчи ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганлар — 1989 ва 1995 йилларда туғилган эркаклар, иккиси ҳам Марказий Осиё республикаларидан бирининг фуқаролари экани айтилган (уларнинг шахси ва қайси давлат фуқароси экани очиқланмаган).

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳар икки ишчи бинонинг 32-қават баландлигида «фасад подъёмниги» (қурилиш лифтида) бўлган. Деворга маҳкамланган тросслардан бири жойидан чиқиб кетиб, ишчилар пастга тушиб кетган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилиб, Свердловск област прокуратураси тергов бошлаган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг