Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фармон ва ижро: энди пропискага қўйиш билан бошқа идора шуғулланади

Фармон ва ижро: энди пропискага қўйиш билан бошқа идора шуғулланади

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти

Фото: «Nav.uz»

2018 йил 1 январдан бошлаб «Ягона дарча» ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилади. Улар Президентнинг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритади. 2018-2020 йилларда фақат Давлат хизматлари марказлари орқали «Ягона дарча» тамойили бўйича кўрсатиладиган 58 та давлат хизмати босқичма-босқич жорий этилади.

Уларнинг қаторида уй-жойларнинг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома, тураржой бўйича рўйхатга олиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш, турли архив маълумотномалари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш каби аҳолининг талаби юқори бўлган хизматлар мавжуд.

Таъкидлаш жоиз, эндиликда «Ягона дарча» орқали нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки бевосита фуқароларга ҳам хизмат кўрсатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг