Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди самарқандликлар учун китоблар бепул тарқатилади

Энди самарқандликлар учун китоблар бепул тарқатилади

Фото: «Оила даврасида»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида илк бор «Китоб 24» китоб жавони ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Китоб жавонига жаҳон ва ўзбек адабиётининг 50 дан ортиқ сара асарлари жойлаштирилди. Китобхонлар исталган вақтда, ўзлари хоҳлаган асарни олиб ўқишлари ҳамда мавжуд асарларни алмаштириб кетишлари мумкин.

Қайд этилишича, баъзи кўнгиллилар китоб совға қилишмоқда. Ҳозирга қадар 200 нафардан ортиқ ёшлар тенгдошлари билан китоблар алмашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг