Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг маданиятли ва тарбиясиз сайёҳлар аниқланди

Энг маданиятли ва тарбиясиз сайёҳлар аниқланди

Фото: «Моя Планета»

«Biletix» портали энг маданиятли ва тарбиясиз сайёҳларни аниқлади.

Сўровномага кўра, энг тарбия кўрмаган сайёҳлар дунёнинг уч йирик мамлакати фуқаролари — россияликлар, хитойликлар ва америкаликлар.

Энг қизиғи, юқоридаги мамлакатлардан келувчи сайёҳларга нафақат маҳаллий аҳоли, балки уларнинг ўз юртдошлари ҳам паст баҳо қўйган. Масалан, «Сиз россиялик сайёҳларни хушмуомала ва тарбияли сайёҳлар деб ҳисоблайсизми?» деган саволга уларнинг ватандошлари 44 фоиз ҳолатда «йўқ» деб жавоб беришган, фақат 33 фоизи бу фикрга қўшилган.

Россиялик сайёҳларнинг бассейнга шалоплаб тушиш, сигарета қолдиғини қумга кўмиб қўйиш каби хурмача қилиқлари мезбонларни кўпроқ ранжитмоқда, хитойликлар эса жуда баланд овозда гаплашиб, секин юришлари билан бошқаларнинг ғашини келтираркан.

Японлар, немислар ва французлар  ўзлари борган юртларда энг маданиятли сайёҳлар сифатида таассурот қолдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг