Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон туркияликларни жиддий муаммодан огоҳлантирди

Эрдўғон туркияликларни жиддий муаммодан огоҳлантирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатдаги сув захиралари ғоят муҳимлигини таъкидлаб, фуқароларни сувни тежашга чақирди.

«Туркиянинг исроф қиладиган бир томчи ҳам ортиқча суви йўқ. Сув ресурсларимизни ифлослаш хиёнат билан баробардир. Шуни ёдда тутишимиз керакки, келажак авлодлар ҳам бизга мерос бўлиб қолган сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга», — деди Эрдўғон.

У шунингдек, Туркия сувга бой давлат эмаслигини таъкидлади.

Туркияда Дажла ва Фурот дарёларида тўғонлар қурилиши Ироқ ва Сурияда салбий реакцияга сабаб бўлмоқда, улар ўзларига келаётган сув ҳажмининг камайиши ҳақида гапирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Истанбул аҳолиси сув танқислиги ҳақида огоҳлантирилганди: маҳаллий сув омборларини тўлдириш даражаси 2014 йилдан бери энг паст даражага тушиб кетди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг