Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда 2 миллион 808 минг киши гиёҳвандликка ружу қўйган

Эронда 2 миллион 808 минг киши гиёҳвандликка ружу қўйган

Фото:«Avrupa Gazete»

Эрон гиёҳвандликка қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати бошлиғи Парвиз Ашраф мамлакатда 2 миллион 808 минг киши наркотик моддаларга ружу қўйганини айтди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Ашраф 26 июнь – Халқаро гиёҳвандлик ва бангифурушликка қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Эронда гиёҳвандликка қарши курашишнинг бугунги аҳволи ҳақида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Эронда 2 миллион 808 минг киши оғу гирдобига тушиб қолган.

Эронда спиртли ичимликлар ва наркотик моддалар истеъмол қилиш тақиқланган. Лекин мамлакатда ҳар йили 3 минг киши айнан наркотик моддалар истеъмол қилиш туфайли ҳаётдан кўз юммоқда. Норасмий манбаларга кўра аслида бундайлар сони жуда кўп.

БМТнинг гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш агентлиги ҳисоботига кўра дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган жами наркотик моддаларнинг 19 фоизини истеъмол қилаётган Европа давлатларидан кейин иккинчи ўринда Эрон туради. Бу давлатда дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган жами наркотик моддаларнинг 15 фоизи истеъмол қилинар экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг