Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада фуқаронинг газдан қарздорлиги асоссиз бўлиб чиқди

Фарғонада фуқаронинг газдан қарздорлиги асоссиз бўлиб чиқди

Фото:«Kp.ua»

Фарғона шаҳрида яшовчи Х. Маллабоева Ўзбекистон Адлия вазирлиги ишонч телефонига Фарғона шаҳар газ таъминоти корхонаси томонидан олиб борилаётган ҳисоб-китоблардан норози бўлиб мурожаат қилган. Ўрганиш ишларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари ҳам жалб қилинган.

Мурожаатни ўрганишда 2013 йилнинг 16 ноябрь куни газ босими паст бўлгани сабабли, газ таъминоти корхонаси ходими Зокиров иштирокида далолатнома тузилиб, хонадондаги газ ҳисоблагич ечилган ва шундан сўнг Х. Маллабоева меъёрий бўйича ҳар ойда тўловларни амалга ошириб келгани очиқланган. Лекин 2019 йилнинг 2 февраль куни Фарғона шаҳар МИБ бўлими ходими хонадонга огоҳлантириш хати бериб, 5 кунлик муддатда табиий газ таминотидан юзага келган 826908 сўм қарздорликни тўламаса тармоқдан узилишини ва бунга қўшимча энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима ҳам ёзишини айтган. Огоҳлантириш муддати тугайдиган куни Фарғона шаҳар МИБ бўлими ходими далолатномага асосан хонадонни газ тармоғидан узган ва энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдоридаги жаримани бўлиб-бўлиб тўлаб бериш бўйича МИБ ходимига кафолат хати ёзиб берган.

Истеъмолчи мурожаати юзасидан ўрганиш олиб бориш мақсадида хонадонга ҳисобланган 826 908 сўм қарздорликка аниқлик киритиш бўйича Фарғона газ ХТГга сўров юборилди. Натижада 27 март ҳолатига кўра мурожаатчининг табиий газ таъминотидан 491 300 сўм ҳақдорлиги борлиги маълум қилинган. Натижада асоссиз қарздорлик олиб ташланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг