Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада ўқувчи-қиз синф деразасидан сакради

Фарғонада ўқувчи-қиз синф деразасидан сакради

Скриншот.

Ижтимоий тармоқда ўқувчи қизнинг ўқитувчи билан тортишиб қолгани ва деразадан сакрагани акс этган видео тарқалди. 

Фарғона вилояти ХТБ мазкур ҳодисага муносабат билдирди.

«Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Қўштепа туманидаги 22-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланди.

Тарқатилган баъзи хабарда ўқувчи қиз мактабнинг иккинчи қаватидан ўзини ташади, деб иддао қилинган.

Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 23 май куни ушбу мактабнинг биринчи қаватида жойлашган кимё фани синфхонасида бўлган.

Мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.А.дарс пайтида калитни уйига ташаб келиш учун рухсат сўраган. Ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган.

Бироқ ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган.

Шундан сўнг ўқитувчи уни қайта синиф хонасига олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.

Шу ҳолат А.А.нинг синфдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган», дейилади хабарда.

Ўқувчи А.А. соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Мазкур хабар вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг