Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фейсбукда ғалаён. Ҳиссадорлар Цукербергга қарши чиқишмоқда

Фейсбукда ғалаён. Ҳиссадорлар Цукербергга қарши чиқишмоқда

Фото: «РИА Новости»

Фейсбук ижтимоий тармоғи ҳиссадорлари Марк Цукербергни компания директорлар кенгаши раислигидан озод қилишни исташмоқда. Бу ҳақида бугун Business Insider томонидан маълумот тарқатилган.

Хабар қилинишича, 30 май санасида бўлиб ўтадиган ҳиссадорлар йиғилишида ушбу масала кун тартибига қўйилади. Унга кўра компания иш тизимини ўзгартириш ва янги мустақил раис тайинлаш масаласи кўрилади.

Гарчи Цукерберг истеъфога чиқарилиши эҳтимоли анча паст бўлса-да, аввал ҳам шунга ўхшаш норозиликлар бўлган эди. Ўтган йилнинг ёзида ҳам Фейсбук сармоядорлари ижтимоий тармоқ асосчисини лавозимидан озод этишга уринишган.

Аммо бу уринишдан наф чиқмаган. Чунки Цукербергнинг ўзи ва унинг тарафдорлари компаниянинг энг кўп овоз бериш имконини берувчи акцияларига эгалик қилишади. Эслатиб ўтамиз, Цукерберг Фейсбук асосчиси ҳисобланади ва директорлар кенгаши раиси лавозимини 2012 йилдан буён эгаллаб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг