Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гўшт нархи 28 000 сўмдан 41 000 сўмгача... Бозорларимиздаги нарх-наво

Гўшт нархи 28 000 сўмдан 41 000 сўмгача... Бозорларимиздаги нарх-наво

Фото: «Kun.uz»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотларнинг ўтган ҳафтадаги нархларини эълон қилди. 

Мол гўшти — 28 000 сўмдан 41 000 сўмгача

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 28 минг сўмдан 41 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилган.

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида: 1 кг. мол гўшти 28000 – 41000 сўм.

Республикада 1 кг. мол гўшти 30000 сўмдан 41000 сўмгача сотилмоқда.

Қўй гўшти — 28 000 сўмдан 43 000 сўмгача

Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 1 кг. қўй гўшти 40000 сўмдан 43000 сўм.

Энг арзон нархларни пойтахтнинг «Қўйлиқ», «Миробод», «Чорсу», «Фарҳод» бозорларида учратиш мумкин – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 39000 сўм.

Товуқ гўшти — 12 000 сўмдан 20 000 сўмгача

Ўтган ҳафтада мамлакатимиз бозорларида товуқ гўштининг бироз қимматлашиши кузатилган.

Айни пайтда энг арзон товуқ гўшти Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида сотилмоқда: унинг нархи 13000 – 16000 сўм.

Энг қиммат нарх Фарғона марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм. Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 16000 сўмдан сотиляпти.

Гуруч — 4 200 сўмдан 13 000 сўмгача

Гуручнинг энг қиммат нархи Фарғона марказий деҳқон бозорида: 5000 – 13000 сўмдан сотилмоқда.

Энг арзон нарх Тошкентдаги «Фарҳод» деҳқон бозорида – 4000 – 10500 сўм. 

Ўсимлик ёғи — 8 000 сўмдан 12 000 сўмгача

Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000-10500 сўм.

Энг қиммат нархлар Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида  – 11000-12000 сўм.

Ун — 1 500 сўмдан 4 500 сўмгача

Уннинг энг арзон нархи Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.

Энг қиммати Самарқанд шаҳри «Сиёб»бозорида – 4500 – 4000 сўм.

Шакар — 4 100 сўмдан 5 500 сўмгача

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 5000-5500 сўм.

Энг арзон нарх «Чорсу» деҳқон бозорида – 4100 – 4750 сўм.

Тухум — 300 сўмдан 600 сўмгача

Ушбу маҳсулотнинг энг арзон, ҳам энг қиммат нархини  Юнусобод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да учратиш мумкин – 300-600 сўм.

Картошка — 1 300 сўмдан 2 500 сўмгача

Картошка мамлакатимиз бозорларида ўртача 1500 – 2000 сўмдан сотилмоқда.

Жумладан, «Қўйлиқ» деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да ушбу маҳсулот 1300 сўмдан 2500 сўмгача сотиляпти.

Помидор — 2 500 сўмдан 9 000 сўмгача

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 2500 – 4000 сўм.

Энг қиммати Юнусобод деҳқон бозорида – 3000 – 9000 сўм.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг