Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 25 апрел куни Инновацион ривожланиш вазирининг БМТ ҳамкорлик миссияси ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилмоқда. БМТнинг «MAPS» ҳамкорлик миссияси таркибига юқори малакали мутахассислар Алишер Ражабов (Жаҳон банки), Михаил Пелях (БМТРД), Фарид Қорахонов (БМТРД) ва Иракли Котетишвиллилар кирди.

Шерматов айни дамда Ўзбекистон ҳукумати замонавий ва ривожланган инновацион экотизимни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Учрашув давомида қатнашчилар Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш борасида фикр алмашдилар ва ушбу хужжат лойиҳасини яратишдаги концептуал йўллар билан таништирилдилар. Халқаро миссия вакиллари барқарор ривожланиш мақсадига (БРМ) эришишнинг муҳимлиги ва инновацион ривожланиш стратегияси мақсадларининг  БРМ билан эҳтимолий интеграциялашувини таъкидладилар.

Ўз навбатида Шерзод Шерматов глобал инновацион индекс (ГИИ) стратегиянинг амалга оширилишини баҳоловчи энг самарали воситалардан бири эканини айтиб ўтди. Бунга сабаб ГИИ инновацион ривожланишнинг халқаро тан олинган индекси ҳисобланиб, ҳар бир йўналиш бўйича инновацион фаолиятнинг якуний бахосини шакллантирришда кўп тармоқли ёндашувни акс эттиради.

Учрашув якунига кўра, икки томон ҳам манфаатли ҳамкорлик қилиш истагини билдирди ва иш тартибида мамлакатнинг инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилига келишиб олдилар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг