Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда «Cobalt» ёниб кетди

Жиззахда «Cobalt» ёниб кетди

Кеча, 10 август куни соат 22:00ларда, Жиззах шаҳар «Олмазор» МФЙ ҳудудида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда «Cobalt» ёниб кетди.

Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Пахтаобод ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи «Nexia» русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, чорраҳадан чапга қайирилиб олаётган, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Пахтаобод ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинасининг орқа томонидан келиб урилган.

Натижада «Cobalt»да ёнғин келиб чиққан. Ушбу ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, бироқ автомашина тўлиқ ёниб кетган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг