Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда «ICTEXPO 2018» минтақавий кўргазмаси бўлиб ўтяпти

Жиззахда «ICTEXPO 2018» минтақавий кўргазмаси бўлиб ўтяпти

Фото: «Infocom.uz»

Жиззахда бугун, 26 сентябрь куни «ICTEXPO 2018» минтақавий кўргазмаси очилди. «ICTEXPO 2018» минтақавий кўргазмаси 26-27 сентябрь кунлари Жиззах олимпия резервлари ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтади.

Фото: «Infocom.uz»

Кўргазмани Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғанишер Маматқулов очиб, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш, ҳаётга янги технологиялари изчиллик билан татбиқ этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларга тўхталди. У «Жиззах вилояти: Инновациялар, Инвестициялар, Ахборотлаштириш» форуми вилоятда илк маротаба ўтказилганини алоҳида таъкидлади.

Фото: «Infocom.uz»
Фото: «Infocom.uz»

«ICTEXPO 2018» минтақавий кўргазмаси 500 квадрат метр майдонни банд этиб, унда Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг 35 та ахборот технологиялари компанияси қатнашди.

Фото: «Infocom.uz»

Минтақавий кўргазма қуйидаги йўналишларни қамраб олди:

  • Телекоммуникациялар;
  • Электрон ҳукумат;
  • Хавфсиз шаҳар;
  • Интернет технологиялари;
  • «Жиззах» ЭИЗ, Жиззах вилояти КСЗ;
  • Турли соҳаларни ахборотлаштириш (тиббиёт, таълим ва бошқалар).
  • Мобил ечимлар;
  • Кичик бизнес учун IT-ечимлар.

Тошкентда бўлиб ўтаётган «DIGITAL UZBEKISTAN» форуми Жиззах минтақавий кўргазмасига келувчилар учун катта экранда тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг