Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги ЙТҲда таниқли блогер ҳалок бўлди

Жиззахдаги ЙТҲда таниқли блогер ҳалок бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жиззах шаҳрида 21 ёшли блогер Орзигул Уразматова ўз бошқарувидаги автомобилда ЙТҲга учраб вафот этди.

5 август куни соат 03:00 ларда, Жиззах шаҳар, Ўратепалик МФЙ ҳудудидан ўтувчи Ислом Каримов кўчасида Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида истиқомат қилган 2005 йилда туғилган ҳайдовчи О.У. Gentra русумли автомобилини бошқариб кетаётган вақтда, рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилиши оқибатида йўл-улов ҳодисаси содир этилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Орзигул Уразматова Жиззах вилояти тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Шунингдек, автомашинада йўловчи сифатида бўлган 2008 йилда туғилган И.М. га тиббиёт бирлашмасида тиббий муолажалар кўрсатилмоқда, дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Қайд этиш керакки, Уразматова Инстаграм тармоғида фаол бўлган ва бир неча юз минг обуначиларга эга эди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг