Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Камерага тушиб, жаримани тўламай юрганларга қарши «ов» эълон қилинди (видео)

Камерага тушиб, жаримани тўламай юрганларга қарши «ов» эълон қилинди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 30 январь кунидан бошлаб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорлигида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари бошланди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан («Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби») транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин.

Хусусан, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг