Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канада пойтахти расман миллионер-шаҳарга айланди

Канада пойтахти расман миллионер-шаҳарга айланди

Фото: «Rcinet.ca»

Канада пойтахти — Оттава шаҳри аҳолиси сони бир миллион кишига етди. Бу ҳақда «Regnum» ахборот агентлиги Канада миллий статистика бюросига асосланиб хабар берди.

Қайд этилишича, шу ҳафта бошида 28 киши прописка олганидан сўнг ушбу довон забт этилган. Эртага, 14 июнь куни Оттавада бу тарихий натижани катта тантана қилишмоқчи.

Маълумот учун: Канададаги энг йирик мегаполис Торонто — аҳолиси 2,7 миллион киши. Қолаверса, Монреаль (1,7 млн.) ва Калгари (1,26 млн.) ҳам миллионер-шаҳарлар саналади. Пойтахт Оттава бу рўйхатга тўртинчи бўлиб қўшилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг