Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кенияда ҳайит намози стадионда ўқилди

Кенияда ҳайит намози стадионда ўқилди

Фото: «Анадўлу»

Кения пойтахти Найроби шаҳрида мусулмонлар рамазон ҳайити намозини футбол стадионида адо этишди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мусулмонлар сони оз бўлган Найроби шаҳрида масжидлар кам ва тор бўлгани учун бугун 20 минг киши рамазон ҳайити намозини «Sir Ali Muslim Club» номидаги мактабнинг футбол стадионида адо этишди.

Рамазон ҳайити муносабати билан саховатпеша инсонлар эҳтиёжманд кишиларга, етим-есирларга фитр садақа ва закотлар беришди.

47 миллионга яқин нуфусга эга Кенияда мусулмонлар сони христианларникидан оз.

Рамазон ҳайити муносабати билан ҳукумат бир кунлик расмий дам олиш кунини эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг