Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лавров: «Россия Европанинг кучли бўлишини истайди»

Лавров: «Россия Европанинг кучли бўлишини истайди»

Лавров ва Могерини.

Фото: «Sputnik»

«Россия Европани кучли ва барқарор кўришни истайди, у Россиянинг энг йирик савдо-иқтисодий шеригидир», — деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Euronews»га берган интервьюсида. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин бир неча бор таъкидлаганидек, Москва Европа иттифоқида рўй бераётган «чалкашлик ва шов-шувлар»га барҳам берилишидан манфаатдор.

«Биз Европани кучли ва барқарор кўришни истаймиз. Сўнгги уч йилда юз берган барча салбий воқеаларга қарамасдан, у бизнинг энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкоримиз. Европа бизнинг энг йирик ва инвестицион ҳамкоримиз бўлиб қолади», — деди Лавров.

Лавров шунингдек Россия ушбу тузилманинг барқарор ривожланишини исташини қўшимча қилди.

Украина ва Қрим билан боғлиқ вазият туфайли Россия ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган эди. Ғарб мамлакатлари Россияни Украинанинг ички ишига аралашишда айблаб, унга нисбатан санкцияларни жорий этди. Москва бу айбловларни рад этиб жавоб чораларини кўрди.

Охирги вақтларда Европа иттифоқи мамлакатларида Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлар тобора кўпайиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг