Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Lenovo Z5» — 0 фоиз қувватда ҳам 30 дақиқа ишлаш қобилиятига эга смартфон

«Lenovo Z5» — 0 фоиз қувватда ҳам 30 дақиқа ишлаш қобилиятига эга смартфон

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Lenovo» компанияси янги «Z5» флагманини бугун, 5 май куни тақдим этади. Куни кеча компаниянинг ижрочи директори смартфоннинг тизер суратини «Weibo» микроблоглар платформасига жойлаштирди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Тасвирлардан кўриш мумкинки, флагман олд ва орқа панеллари ойнадан ишланган металл рамага эга бўлади. Бундан ташқари смартфонга вертикал равишда иккиталик камера ўрнатилади. «Lenovo» смартфони «iPhone X»ни каби кўринишга эга, бироқ унинг олд томонида «Apple» маҳсулотидаги каби «қирқим» бўлмайди.

«Z5» смартфонида экран қурилманинг 95 фоизини эгаллаб олади ва юқори ҳамда пастки қисмида ултраингичка ҳошиялар мавжуд. Шунингдек, «Lenovo» флагманига «Snapdragon 845» процессори ва сунъий интеллектга эга селфи камераси ўрнатилиши кутилмоқда.

Компания вице-президентининг маълум қилишича, «Z5» «кутиш режими»да 45 кун ишлай олади. Ҳатто қурилма 0% қуввати қолган бўлса-да, 30 дақиқа ишлаш қобилиятига эга. Қолган тафсилотлар бугун бўлиб ўтадиган тақдимот маросимида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг