Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳалла раисларининг маоши ошганди. Эсингиздами?

Маҳалла раисларининг маоши ошганди. Эсингиздами?

Фото: «Xabar.uz»

Хатирчида маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари маошидан ушлаб қолинган 23 миллион сўм адлия бўлими аралашуви билан қайта тўлаттириб берилди. Бу ҳақда «navoitoday.uz» хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелда эълон қилинган «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 5-бандига биноан фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи жорий йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилиши назарда тутилган эди.

Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Фармон ижроси манзилли ўрганилганда, маҳалла йиғинлари ходимларининг ойлик маошлари афсуски, ҳалигача оширилмаган ҳолда тўлаб келинаётганлиги аниқланган.

Биргина, Хатирчи туман адлия бўлими томонидан туманда мавжуд 68 та МФЙ раисларининг 12.448.000 сўм, масъул котибларнинг эса 11.362.000 сўм миқдоридаги маошлари тўланмасдан келинаётганлиги бўйича туман ҳокимлигига тақдимнома киритилган. Тақдимнома натижасига кўра, 2019 йилнинг 9 июль ҳолатига кўра жами 23.810.000 сўм маҳалла йиғинлари ходимларига тўлаб берилган.

Бугунги кунда вилоят адлия бошқармаси томонидан қолган ҳудудлардаги вазитят ҳам ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг