Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикада янги президент қасамёд қилди

Мексикада янги президент қасамёд қилди

Фото: «Wikipedia»

Мексика президентлиги учун 2018 йилнинг июль ойида бўлиб ўтган сайловда ғолиб чиққан Андрес Мануэль Лопес Обрадор кеча, 1 декабрь куни мамлакат парламентида қасамёд қилди. Мексикани 2012 йилдан бери бошқариб келган Энрике Пенья Ньето ўрнини эгаллайдиган Лопес Обрадорга мамлакат тақдири 2024 йилгача ишониб топширилди.

Парламентдаги тантанали маросимда Лопес Обрадор президентлик тасмасини депутатлар кенгаши раиси Порфирио Муньос Ледодан қабул қилиб олди. Тадбирда собиқ президент Пенья Ньето ҳам қатнашди.

Лопес Обрадор Мексика бошқарувига узоқ йиллик танаффусдан кейин келган сўл кучлар вакилидир: бунгача уч муддат марказчилар кетма-кет сайловларда ғолиб чиқишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг