Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикада янги президент сайланди

Мексикада янги президент сайланди

Фото: «Анадўлу»

Кеча, 1 июль куни Мексикада ўтказилган президент сайловида Андрес Мануэль Лопес Обрадор 48 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аҳолиси 130 миллионга яқинлашган ва 89 миллиондан зиёд сайловчиси бўлган Мексикада кеча ўтказилган сайловда сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 62 фоизи қатнашган.

Миллий сайлов институти (INE) маълумотларига кўра, айни пайтда Мексикада овозларни санаш жараёни давом этаётир. Лекин бу 48 фоиз овоз олган Обрадорнинг ғалабасига таъсир қилмайди. У Мексиканинг янги президенти бўлди.

Обрадорнинг рақиблари Рикардо Аная Кортес 27 фоиз, Хосе Антонио Мид Курибрена 17 фоиз ва Хайме Родригес Кальдерон эса 6 фоиз овоз олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг