Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий университетга ўқишга киритиб қўйишга 6000 доллар олган ўқитувчи аниқланди

Миллий университетга ўқишга киритиб қўйишга 6000 доллар олган ўқитувчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И. ўзини Чуст тиббиёт коллежи физика фани ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро З.нинг ишончига кирган.

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабарига кўра, у фуқарони алдаб, ўғли Ш.ни тўлов контракти асосида тиббиёт коллежига муассаса раҳбарлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ва 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро Б. ўзини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро Ф.нинг ишончига кирган ва уни алдаб, ўғли Б.ни Ўзбекистон миллий университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 6000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг