Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муаллифлик ҳуқуқини бузганларга катта жарима солиниши мумкин

Муаллифлик ҳуқуқини бузганларга катта жарима солиниши мумкин

Фото: «Mehrob.uz»

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги моддалар киритилиши мумкин, деб хабар бермоқда «Норма».

Тегишли қонун лойиҳаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ишлаб чиқилди.

МЖТКнинг 177-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликни кенгайтириш, бунинг учун товар келиб чиққан жой номи ва бошқа фирма номидан фойдаланишни бузганлик учун жарима киритилиши таклиф этилмоқда. Амалдаги жарималарни ошириш, такрор содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун қатъий чораларни жорий этиш назарда тутилмоқда. 

Бундан ташқари, тузатишлар билан муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳуқуқларини бузганлик учун ЭКИҲнинг 1 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бўлган жарималар жорий этиш назарда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг